Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

БМТ бош котибининг нутқи Исроилни ҳайратга солди

БМТ бош котибининг нутқи Исроилни ҳайратга солди

БМТ бош котиби Антонио Гутерриш Яқин Шарқдаги можаро узоқ йиллик қарама-қаршилик меваси эканини таъкидлади. Унинг айтишича, ҲАМАСнинг ҳаракатлари шунчаки вужудга келмаган. 

Фаластин халқи 56 йилдан бери босқин остида яшаб келди, деган у. 

Исроил ташқи ишлар вазири Эли Коен БМТ бош котиби Aнтониу Гутерришни Фаластин-Исроил можаросининг кескинлашуви ҳақидаги фикрлари учун қоралади, дея хабар бермоқда AL Jazeera. 

— Жаноб Бош котиб, сиз қайси дунёда яшаяпсиз? – дея хитоб қилган Коен БМТ Хавфсизлик Кенгашининг ХAМAС ва Исроил ўртасидаги можарога бағишланган йиғилишида.

Ўз навбатида, Исроилнинг БМТдаги доимий вакили Гилад Эрдан Гутерришнинг нутқи «ҳайратга солувчи» эканини таъкидлади. 

Аввалроқ, можарога толиблар аралашиши мумкинлиги ҳақида фикр билдирилганди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг