Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

БМТ: «Дунёдаги ишчиларнинг ярмидан кўпи иш жойига расман жойлаштирилмаган»

БМТ: «Дунёдаги ишчиларнинг ярмидан кўпи иш жойига расман жойлаштирилмаган»

Фото:«News.un.org»

Бутун дунёда 2 миллиард киши норасмий ишламоқда. Бу ҳақда Халқаро меҳнат ташкилотининг маърузасида айтилмоқда. Ишчиларнинг 60 фоизи оддий иш шароитлари ва ижтимоий кафолатга эга эмаслиги қайд этилди. Бу ҳақда «Korrespondent.net» хабар бермоқда.

Тадқиқот натижаларига кўра норасмий ишлаётганларнинг катта қисми (93 фоизи) ривожланаётган мамлакатларга тўғри келади. Маълумотларга кўра Африкадаги ишчиларнинг қарийб 86 фоизи норасмий тарзда ишлайди. Осиё-Тинч океани минтақаси, шунингдек, араб мамлакатларида бу кўрсаткич 68 фоизни, Жанубий ва Шимолий Америкада 40 фоизни, Европа ва Марказий Осиёда 25 фоизни ташкил этади.

Норасмий ишлайдиганларнинг 90 фоизи қишлоқ хўжалиги соҳасида меҳнат қилади.

Тадқиқотлар 100 дан ортиқ мамлакат кўрсаткичларига асосланган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг