Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

БМТ: Жанубий Суданга очарчилик таҳдид солмоқда

БМТ: Жанубий Суданга очарчилик таҳдид солмоқда

Фото: EPA/UPG

Жанубий Суданда жуда кўплаб инсонларни яшаб турган жойларини тарк этишга мажбур қилган қуролли низолар, қурғоқчилик, озиқ-овқат нарх-навосининг осмонга чиқиб кетиши кескин вазиятни юзага келтирди. Мамлакат аҳолисининг 60 фоизидан зиёди тўйиб овқатланмайди. Жанубий суданликларнинг жуда кўпчилиги очарчилик ёқасида қолган. Бу ҳақда «Кореспондент» БМТ маълумотларига асосланиб хабар берди.

БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (FAO), Бутунжаҳон озиқ-овқат дастури (WFP) ва Болалар жамғармаси (UNICEF) тақдим этган маълумотда кўрсатилишича, 2019 йилнинг июль ойи охирига бориб қарийб 6,96 миллион нафар жанубий суданлик озиқ-овқат етишмовчилигидан қийналади. Улардан 21 минг нафардан ортиғини очликдан ўлим хавфи кутмоқда.

Инқироз янада чуқурлашиб кетишидан хавотирга тушган БМТ вакиллари халқаро ҳамжамиятни Африка мамлакатига ёрдам қўлини чўзишга чорламоқда. Хабар берилишича, FAO, WFP ҳамда UNICEF Жанубий Суданнинг энг кўп азият чекаётган туманларига инсонпарварлик ёрдамларини кенгайтирган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг