Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бож урушларида ғолиб бўлмайди — Си Цзинпин

Бож урушларида ғолиб бўлмайди — Си Цзинпин

Фото: Global Look Press

«Тариф урушларида ғолиб бўлмайди, дунёга қарши борсанг — яккаланиб қоласан». ХХР раиси Си Цзинпин Испания бош вазири Педро Санчес билан учрашувда АҚШнинг импорт божларига шундай муносабат билдирди.

Си Цзинпиннинг таъкидлашича, Хитой сўнгги 70 йилда фақат мустақиллик ва машаққатли меҳнат эвазига тараққиётга эришди. Мамлакат ҳеч қачон бировдан марҳамат кутмади ва таҳдидлардан чўчимади.

Хитой ишонч ва хотиржамликни йўқотмасдан, ўз йўлида давом этади, деди Си.

АҚШ президенти Доналд Трамп импорт учун янги тарифларни жорий этишига жавобан, Испания бош вазири Педро Санчес Евроиттифоқни Хитой билан муносабатларни қайта кўриб чиқишга чорлаган эди.

Эслатиб ўтамиз, АҚШ президенти Доналд Трамп 10 апрелдан Хитой маҳсулотлари учун импорт божини 145 фоизгача оширди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг