Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Болгариялик ҳарбий учувчи Гиннесснинг янги рекордини ўрнатди

Болгариялик ҳарбий учувчи Гиннесснинг янги рекордини ўрнатди

Болгариялик учувчи Николай Калайжиев 1 соат ичида учиб-қўнишлар бўйича Гиннесснинг рекордини янгилади, деб хабар берди Болгария миллий радиоси.

Учувчи 60 дақиқа ичида ўта енгил самолётни 40 марта учириб-қўндиришга муваффақ бўлди (эски рекорд — 36 марта эди), парвоз 300 метргача баландликда амалга оширилди.

«Бундай экстремал шароитларда энг муҳими — хотиржамликни сақлаш. 2016 йилдан буён барча турдаги ҳарбий ва фуқаролик самолётларида учиб кўрдим, 500 соатга яқин осмонда бўлдим», — деди Калайжиев.

35 ёшли Николай Калайжиев — фуқаролик авиацияси ва акробат-учувчи лицензияларига эга ҳарбий учувчи.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг