Болтиқбўйи мамлакатлари Россия энергия тармоғидан узилди

Болтиқбўйи мамлакатлари Россия энергия тармоғидан узилди.
Литва, Латвия ва Эстония энергия тизимлари ўчирилганидан сўнг бир неча соат муқобил равишда ишлаб туради ва 9 феврал куни охирига қадар Европа энергетика тизимга уланади. Бу тизимга континентал Европанинг барча мамлакатлари, шунингдек, Туркия, Жазоир, Марокаш ва Тунис уланган.
Электр таъминотида қисқа муддатли узилишлар эҳтимоли йўқ эмас, шуни назарда тутган Болтиқбўйи мамлакатларининг ҳукуматлари ўз аҳолисини мобил телефонлари ва ноутбукларини қувватга тўлдириб қўйишга чақирди.
Россия электр тармоғидан узилиш режасини Латвия, Эстония ва Литва 2017 йилда эълон қилганди. Россия Украинага уруш очганидан сўнг жараён тезлашиб кетди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter