Ироқда бомбали ҳужум: 1 киши ҳалок бўлди, 7 киши яраланди

Ироқнинг Керкук шаҳри марказидаги иккита кафега бомбали ҳужум уюштирилиши оқибатида 1 киши ҳалок бўлди, 7 киши яраланди. Бу ҳақда «Haber7» хабар бермоқда.
Керкук полиция маҳкамаси мудири Али Камолнинг маълум қилишича, Қуддус ва Бағдодйўли кўчалари кесишган чорраҳадаги иккита кафега бомбали ҳужум уюштирилган.
Номаълум шахс бомбани кафе эшиги олдига жойлаштириб, узоқдан портлатган.
Воқеа учун жавобгарликни ҳануз ҳеч қайси террорчи гуруҳ ўз зиммасига олмади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter