Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бортида олий рутбали амалдор бўлган вертолёт ҳалокатга учради — Ҳиндистон

Бортида олий рутбали амалдор бўлган вертолёт ҳалокатга учради — Ҳиндистон

Ҳиндистон мудофаа штаби бошлиғи генерал Бипин Рават учаётган вертолёт Тамилнаду штатида қулаб тушди. Бу ҳақда The Times of Indiaга асосланиб Интерфакс маълум қилмоқда.

Тўрт киши ҳалок бўлган, уч нафар яраланган йўловчи қутқарилган. Бироқ мудофаа штаб бошлиғининг аҳволи ҳақида ҳозирча маълумот келтирилмаган.

Вертолёт Сулур ҳаво кучлари стансиясидан жўнаб кетган ва Тамилнаду ғарбидаги Веллингтондаги Қуролли кучлар штаб-квартираси томон йўл олган.

Аввалроқ Ҳиндистон армиясининг мамлакат шарқида Нагаленд штатида ўтказган махсус операцияси пайтида 14 киши, жумладан, 13 нафар тинч аҳоли вакиллари ҳалок бўлгани ҳақида хабар берган эдик. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг