Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бразилияда автобусларга ўт қўйилди, давлат бинолари ўққа тутилди

Бразилияда автобусларга ўт қўйилди, давлат бинолари ўққа тутилди

Фото: «Hurriyet.com.tr»

Бразилияда 8 та автобусга ўт қўйилди, давлат бинолари ўққа тутилди, дея хабар беради «Hurriyet.com.tr» сайти.

Мамлакат полицияси кеча Форталеза шаҳрида 8 та автобусга ўт қўйилганини, айрим давлат ташкилотлари ўққа тутилганини маълум қилди.

Воқеа юзасидан суриштирув олиб бориляпти. Уч киши қўлга олинган.

Воқеа нима мақсадда уюштирилгани ҳануз номаълум.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг