Британия бош вазири истеъфога чиқишини эълон қилди
Буюк Британия Бош вазири Кир Стармер истеъфога чиқишини эълон қилди. У янги бош вазир сайланмагунча ҳукумат раҳбари лавозимида ишлашда давом этади.
Кир Стармер шунингдек, Лейбористлар партияси етакчиси лавозимидан ҳам кетади. Партиянинг янги раҳбари учун сайловлар 9 июль куни бошланади. Стармер унда иштирок этмаслигини айтди.
Энди мамлакат ҳукуматини ўтган ҳафта Англия шимоли-ғарбий қисмидаги Макерфилд сайлов округи учун ўтказилган навбатдан ташқари сайловда ғалаба қозонган, Катта Манчестер шаҳрининг собиқ мэри Энди Бернхем бошқариши мумкин.
Стармер ҳокимиятга 2024 йил келганди.
Лейбористлар партияси аъзоларининг кўпчилиги Бернхемга Найжел Фаражнинг ўнг қанот Reform UK популистик партиясининг ўсиб бораётган машҳурлиги таҳдидини енгиб ўтишда ёрдам беради, деб умид қилмоқда: социологларнинг фикрича, у мамлакатдаги энг оммабоп сиёсий куч бўлиб қолмоқда.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter