Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Британиянинг «биринчи рақамли душмани»

Британиянинг «биринчи рақамли душмани»

Фото: Regnum

Инфляция ва нархларнинг ўсиши британ жамияти ҳаётига салбий таъсирини ўтказяпти. Reuters агентлиги хабар беришича, Буюк Британия молия вазири Жереми Ҳант бунга иқрор бўлди.

«Биламан, ҳозир кўпларга оғир, бироқ қатъий қарорлар қабул қилишимиз шарт. Булар «биринчи рақамли душманимиз» — барчани камбағал қиладиган инфляцияга қарши курашиш учун керак. Агар ҳозир нотўғри танлов қилсак, юқори нархлар сақланиб қолади, миллионлаб аҳоли азият чекишда давом этади», — деди у.

Молия вазири иқтисодий вазият туфайли мушкул аҳволга тушиб қолган оилалар ва тадбиркорлар чекаётган заҳматлардан хабардор эканини маълум қилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг