Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Бу ҳали бошланиши»: Путинни ҳибсга олиш бўйича ордерга изоҳ берилди

«Бу ҳали бошланиши»: Путинни ҳибсга олиш бўйича ордерга изоҳ берилди

Фото: 5 канал.

Украина президенти офиси раҳбари Aндрей Ермакнинг айтишича, Гаага Халқаро жиноий суднинг (ХЖС) Россия президенти Владимир Путинни ҳибсга олиш ҳақидаги ордери «фақат бошланиши».

Бу ҳақда у ўзининг Телеграм-каналида маълум қилган.

«Халқаро жиноий суднинг Гаагадаги палатаси Путинни ҳибсга олишга ордер берди. Бу ҳали бошланиши», — дейилади баёнотда.

Ермак ўз изоҳи билан Украина томони бунданда кескин қарорларни кутаётганига урғу берган.