Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бугундан Тоғли Қорабоғда сулҳ режими кучга киради — АҚШ давлат департаменти

Бугундан Тоғли Қорабоғда сулҳ режими кучга киради — АҚШ давлат департаменти

Фото: «РИА Новости»

Бугун, 26 октябрь, соат 9:00 (Т.В.)дан Тоғли Қорабоғда сулҳ режими кучга киради. Бу ҳақда маълум қилган АҚШ давлат департаменти Вашингтон Арманистон ва Озарбайжон ўртасида изчил музокаралар олиб борилишида воситачи бўлганини таъкидлади.

Давлат департаменти вакилларига кўра, АҚШ саъй-ҳаракатлари натижасида томонлар низони тинч йўл билан ҳал этишга яқинлашиши мумкин, дейилади «РИА Новости» хабарида.

Ярашув томон илк уриниш 10 октябрда бўлган: Москвада Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров воситачилигида Озарбайжон ва Арманистон ташқи ишлар вазирлари ўртасида учрашув ўтказилиб, ўн соатдан кўпроқ давом этган музокаралар якунида Жайхун Байрамов (Озарбайжон) ва Зограб Мнацаканян (Арманистон) Тоғли Қорабоғда ўт очишни тўхтатиш бўйича битимга имзо чекишганди.

Аммо ҳеч қанча ўтмай, жанговар ҳаракатлар қолган жойидан, Боку ва Ереван эса бир-бирини битимни бузишда айблашда давом этди.

18 октябрдаги ярашишга уриниш ҳам иш бермади.

Эслатиб ўтамиз, Тоғли Қорабоғ низоси (охиргиси) бир ойдан бери (27 сентябрь) давом этмоқда.

P.S.: Тоғли Қорабоғ бўйича бугундан кучга кирган сулҳ бузилгани айтилмоқда, ҳозирча Озарбайжон Арманистонни айблаб чиқди, Арманистон ҳам жавобини кечиктирмаса керак. 

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг