Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бунақаси тарихда бўлмаган: Трампга иккинчи бор импичмент эълон қилинди

Бунақаси тарихда бўлмаган: Трампга иккинчи бор импичмент эълон қилинди

2021 йил 13 январда АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси амалдаги президент Доналд Трампга импичмент эълон қилиш учун овоз берди. Бунга 6 январь куни Капитолийга уюштирилган ҳужумга бевосита Трампнинг алоқадор экани ва хавфсизлик масаласи сабаб қилиб кўрсатилган. 

Вакиллар палатасида 232 киши импичментни қўллаб, 197 нафари қарши овоз берган, эътиборга молик жиҳати, ёқлаб овоз берганлар орасида 10 республикачи бор — 1998 йилда Билл Клинтоннинг импичменти учун овоз берган демократлар сони бундан икки баравар кам эди. 

Шу тариқа Трамп АҚШ тарихида бир муддатнинг ўзида икки марта импичмент қилинган илк президент бўлди.

Эслатиб ўтамиз, 6 январь куни Трамп тарафдорлари Капитолий биносига бостириб киришди ва сайлов натижаларига куч билан таъсир этишга уринишди. Аммо бу уриниш бесамар кетди. 

Шундан сўнг, бу ҳаракат ортида шахсан Трамп тургани ҳақида хабарлар пайдо бўлди, президентнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари блоклаб ташланди.

Агарда 19 январь куни Конгресс Сенати ҳам импичментга овоз берса, Доналд Трамп қайтиб президентликка номзодини қўя олмайди.   

Таъкидлаш жоиз, Трамп ҳукуматдаги сўнгги кунларини ўтказмоқда, 20 январь куни янги сайланган президент Жо Байден қасамёд қабул қилади. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг