Буви неварасини ўғирлади ва сотиб юборди
Уттар-Прадеш (Ҳиндистон)да яшовчи Шиванги исмли аёл фарзандли бўлди, аммо унинг оналик бахти узоққа чўзилмади.
Чақалоқнинг бувиси, яъни Шивангининг онаси чақалоққа бажонидил ғамхўрлик қиларди. Бир куни Шиванги ва унинг турмуш ўртоғи иш билан уйдан чиқиб кетишди. Аммо қайтиб келишганида буви ва набира изсиз йўқолганди. Қайғуга ботган эр-хотин полицияга мурожаат қилди ва шундан сўнг суриштирув бошланди.
Чақалоқнинг бувиси Бабита ҳибсга олинди ва у болани Жамуна исмли аёлга сотганини тан олди. Жамуна ўз навбатида, чақалоқни шифокор Дипак Тягига олиб борди ва шифокор болани Амарвир исмли «харидор»га сотди. Бу келишувдан шифокор 1200 долларга яқин, жиноятчи аёлнинг ҳар бири 600 доллар ишлаб топган. Бироқ йиғилган пул уларнинг ҳеч бирига буюрмади, чунки битимнинг барча иштирокчилари ҳибсга олинган. Бироқ, Шиванги учун энг муҳими – ўғли унга қайтарилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter