Буюк Британия Қозоғистон иқтисодига сармоя киритади
Буюк Британия Қозоғистонга нефть ва газ экспортининг янги йўналишларини топишда ёрдам беради ҳамда Қозоғистон иқтисодиётига сармоя киритади. Бу ҳақда шанба куни Буюк Британия ташқи ишлар вазири Жеймс Клеверли Қозоғистон ташқи ишлар вазирлиги раҳбарияти билан бўлиб ўтган музокаралардан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида айтиб ўтди.
«Мен Қозоғистон томон билан нефти ва гази оқимидаги узилишларни муҳокама қилиш имконига эга бўлдим. Биз Буюк Британия «Ўрта коридор» лойиҳасини қўллаб-қувватлаши, Қозоғистон маҳсулотларини экспорт қилишнинг муқобил йўлларини топиш учун нима қилиши мумкинлиги ҳақида гаплашдик. Хоҳ у нефть ва газ бўлсин, хоҳ бошқа нарса», — деди Клеверли журналистлар учун брифингда.
Вазирнинг сўзларига кўра, Лондон Остона халқаро ҳамкорлар билан ишлаш учун бир нечта вариантга эга бўлишидан манфаатдор ва унинг сармоя киритиш тажрибасини ҳисобга олган ҳолда қўллаб-қувватлашга тайёр.
«Қозоғистон ўзининг халқаро ҳамкорлари билан ҳамкорлик қилиш учун бир қанча имкониятларга эга бўлиши бизнинг манфаатларимизга мос», - дейди Клеверли.
Ташриф чоғида икки давлат ўртасидаги стратегик шериклик муносабатлари муҳокама қилинган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter