Буюк Британия ва Туркия ўртасида йирик битим имзоланди
Лондон ва Анқара ўртасида Туркияда экологик тоза темир йўл қуришни молиялаштириш бўйича йирик битим имзоланди, деб хабар берди «Reuters».
Туркия ғарбида, пойтахт Анқара ва порт шаҳри Измирни боғловчи 503 километрли тезюрар темир йўл қурилади. Битим умумий қиймати 2,1 млрд евро ($2,3 млрд) бўлиб, британ ва турк тадбиркорлари ўртасида тегишли шартномалар тузилади.
Лойиҳага Британиянинг экспортни молиялаштириш вазирлиги кредит ажратмоқда.
Британиянинг халқаро савдо вазири Анн-Мари Тревелян Туркия Буюк Британия учун «ҳаётий муҳим савдо ҳамкор ҳисобланиши»ни таъкидлади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter