Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Чилидаги ўрмон ёнғинлари 26 кишининг умрига зомин бўлди

Чилидаги ўрмон ёнғинлари 26 кишининг умрига зомин бўлди

Фото: Twitter

Чилидаги ўрмон ёнғинлари 26 кишининг умрига зомин бўлди, бу ҳақда El Periodico маҳаллий ҳукумат баёнотига асосланиб хабар берди.

Ўрмон ёнғинлари 40 даража жазирама иссиқ ва қурғоқчилик туфайли юзага келди. Нашр ёзишича, ёнғинлар оқибатида қарийб 280 минг гектар ўрмон ёниб кулга айланган.

Жароҳат олганлар сони тахминан 600 нафарга етган, шулардан 16 нафарининг аҳволи оғир. Тилсиз ёв 1 559 та уйнинг кулини кўкка совурган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг