Циркда айиқ ўз ўргатувчисига ташланиб қолди

Россиянинг Волгоград шаҳрида ўтказилган цирк томошасида саҳнадаги айиқ тўсатдан ўргатувчига ташланиб қолди. Бу ҳақда «Hurriyet» хабар бермоқда.
Воқеани томошабинлар телефонларига тасвирга туширишган.
Саҳнада уч нафар ўргатувчи ва айиқ бор эди. Ҳаммаси рисоладагидек давом этаётган эди. Бироқ тўсатдан айиқ бир ўргатувчига ташланиб қолди.
Ўргатувчи оғир жароҳат олган.
Унинг тирик қолгани мўъжизадан бошқа нарса эмас.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter