Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Дания Косово қамоқхоналаридан ижарага жой олади

Дания Косово қамоқхоналаридан ижарага жой олади

Фото: AP

Дания адлия вазири Питер Хуммелгаард Косово жануби-шарқидаги қамоқхонага борди. Маълум қилинишича, у ерга мамлакат жазони ижро этиш тизими юкини камайтириш учун Даниядан юзлаб маҳбуслар юборилади.

«Биз Косовога келдик, чунки ёрдамга муҳтожмиз. Косово қамоқхоналари ва ҳибсхоналарининг ортиқча имкониятларидан фойдаланишни режалаштиряпмиз. Бу қамоқхона ва пробация хизматлари учун жуда катта юкни бошдан кечираётган Дания учун катта ёрдам бўларди», – деди Хуммелгаард.

Шартнома 2021 йилда тузилган. Аммо амалга ошириш эндигина - Косово парламенти томонидан тасдиқланганидан кейин бошланди.

Келишувга кўра, Приштина Копенгагенга пойтахтдан 50 км узоқликда жойлашган Гнжилане шаҳри қамоқхонасидаги 300 та камерани йилига 15 миллион евро эвазига ижарага беради.

Косоводаги камералар фақат Данияда жиноят содир этганликда айбланиб, жазо муддатини ўтаб бўлгач, депортация қилиниши керак бўлган хорижлик фуқаролар учун қўлланилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг