Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Дания уйғурларга босим ўтказаётган Хитойни қоралади

Дания уйғурларга босим ўтказаётган Хитойни қоралади

Фото: «REX» АА

Дания 11 июль куни 21 давлат билан бирга БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармасига расмий хат йўллади. Унда Хитой ҳукумати Шинжон ҳудудида яшовчи мусулмонлар — уйғурларга нисбатан олиб бораётган сиёсат қораланади.

«Jyllands-Posten» («Юлландс-Постен») газетаси ёзишича, бу саъй-ҳаракатлар замирида Хитой ҳукумати миллиондан ортиқ уйғурларни «қайта тарбиялаш» лагерларида мажбурлаб ушлаб тургани ҳақидаги хабарлар ётибди.

Хатда таъкидланишича, ХХР Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаш аъзоси сифатида инсон ҳуқуқларини ҳимоялашнинг юқори стандартларини илгари суриш ва қўллаб-қувватлаш мажбуриятини олган. Ушбу расмий номага Даниядан ташқари, Канада, Австралия, Швейцария, шунингдек, Европа иттифоқининг аксарият мамлакатлари вакиллари имзо чекишган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг