Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Деярли бутун Абхазия уч соат электр энергиясисиз қолди

Деярли бутун Абхазия уч соат электр энергиясисиз қолди

Иллюстратив фото

1 октябрь кечаси Абхазияда юқори вольтли «Ачгуара» электр линиясида авариявий ўчиш содир бўлди, деб хабар берди «Вести».

Носозлик бартатараф этилгунига қадар электр таъминоти Россия ҳудудидан олиб турилди. Бу ҳақда «Черноморэнерго» матбуот хизмати маълум қилган.

«Черноморэнерго» ишчилари тармоқни тезда ишга туширишларига қоронғу ва ёмон об-ҳаво шароити халақит берган. Россиядан ток узатилгунига қадар қарийб бутун Абхазия уч соат электр токисиз қолган.

Кенг кўламли авария сабаблари ўрганилмоқда, дейилади хабарда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг