Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Доғистон воқеалари қурбонлари сони кўпайди

Доғистон воқеалари қурбонлари сони кўпайди

Доғистондаги терактлар қурбонлари сони 20 кишига етди

Доғистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбари Татяна Беляеванинг сўзларига кўра, 46 киши жабрланган. Уларга барча зарур тиббий ёрдам кўрсатилмоқда – етти нафар ярадорнинг аҳволи оғир деб баҳоланмоқда.

«Афсуски, 20 киши, жумладан, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ва тинч аҳоли вакиллари ҳалок бўлди», — деди Беляева.

Беморларни республикадан ташқарига эвакуация қилиш тўғрисидаги қарор беморларни белгиланган қўшимча текширувдан ўтказишдан сўнг қабул қилинади.

Баъзи беморлар даволанишни давом эттириш учун идоравий муассасаларга ўтказилади.

Эслатиб ўтамиз,  23 июн куни номаълум қуролланган шахслар Маҳачқалъа ва Дарбантдаги черков ва синагогага ҳужум қилди. Жангарилар ва полиция ўртасида тўқнашувлар юз берди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг