Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Доналд Трамп қасамёд қилди

Доналд Трамп қасамёд қилди

Бугун, 20 январ куни Доналд Трамп АҚШнинг 47-президенти сифатида қасамёд қилди

Доналд Трамп АҚШнинг 47-президенти бўлди, инаугурация Вашингтондаги Капитолий биносида бўлиб ўтди.

У ва янги вице-президент Ж.Венс қасамёд қилишди. Шу тариқа АҚШда Трамп даври бошланди.

Маросимда собиқ президент Жо Байден ва Жилл Байден, Билл Клинтон ва Ҳиллари Клинтон, Жорж Буш ва Лаура Буш, Барак Обама, шунингдек, Жефф Безос, Марк Цукерберг, Сундар Пичаи, Тим Кук ва Илон Маск иштирок этди.

Зал янги президентни гулдурос қарсаклар билан кутиб олди. 

Трамп ўз нуқтида унинг муддати "Американинг олтин даври" бўлишини айтди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг