Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Дунёнинг энг бой одами ўзгарди

Дунёнинг энг бой одами ўзгарди

Аmazon асосчиси Жефф Безос дунё бойлари рейтингида пешқадамликни Тesla бош директори Илон Маскга топширди. Бу ҳақда Forbes Real-Time нашри ҳисоб-китобида маълум қилинди.

Маскнинг бойлиги 1,89 фоизга ўсди ва ҳозирда 203,4 миллиард долларга баҳоланмоқда. Иккинчи ўринда Безос (197,7 миллиард доллар), учинчи ўринда Louis Vuitton Moet Hennessy асосчиси Бернард Арно (175,7 миллиард).

Bloomberg маълумотларида ҳам миллиардерлар рейтингида Маск етакчи ўринни эгаллаб турибди.

Tesla акциялари Маск бойлигининг катта қисмини ташкил қилади. 27 сентябрдаги савдолар натижасида улар деярли икки фоизга қимматлашди ва ҳар бир акция учун 790 долларни ташкил этди.

28 сентябрдаги савдолар чоғида қимматли қоғозлар кўтарилишда давом этди ва ҳар бир акция учун 791,36 доллар нарх белгиланди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг