Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Дунёдаги энг кекса эркак вафот этди

Дунёдаги энг кекса эркак вафот этди

Фото: VK

Венесуэла фуқароси Хуан Висенте Перес Мора 115 ёшида вафот этди. У сайёрамиздаги энг кекса эркак киши ҳисобланган. Перес Мора вафот этганини мамлакат президенти Николас Мадуро эълон қилди.

Президент Мадуро марҳумнинг оила аъзоларига ва у яшаган Эл-Кобре шаҳарчаси аҳолисига ҳамдардлик билдирди.


Мавзуга доир: 120 йилгача умр кўриш учун...


Гиннесснинг рекордлар китобига киритилган Хуан Висенте Перес Мора 114 йил ва 339 кун яшаган. Дастлабки маълумотларга кўра, унинг ўлими нафас йўлларидаги муаммо билан боғлиқ.

Айтишларича, Хуан Висенте Перес Мора тинмай меҳнат қилган, эрта ётиб дам олишни ҳам унутмаган. «Бобомиз доим ибодатда бўлиб, кўп сув ичардилар, дейишди неваралари.

Хуан Висенте Перес Мора 1909 йили Эл-Кобреда туғилган, бутун умри шу ерда ўтди. 11 фарзанд, 41 невара, 13 эвара кўрган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг