Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Дунёнинг энг бой шаҳарлари аниқланди

Дунёнинг энг бой шаҳарлари аниқланди

Фото: FullTravel.it

Henley & Partners компанияси дунёнинг энг бой шаҳарлари рейтингини эълон қилди.

Жуда бой 384 500 киши яшовчи Ню-Йорк (АҚШ) ушбу рейтингни бошқармоқда. Мана шу салкам 400 минг кишининг «энг камбағали» 1 млн долларга эга. Рўйхатдагиларнинг 66 нафари — миллиардерлар.

Сан-Франциско «Кремний водийси» билан биргаликда иккинчи ўринда қайд этилди. Бу шаҳарда 342 000 киши расман бой ёки миллионер саналади, миллиардерлар сони эса 82 нафар (Ню-Йоркдан ҳам олдинда).

Бой шаҳарлар (топ-10):

  1. Ню-Йорк (миллионерлар — 384 500 нафар, миллиардерлар — 66 нафар)
  2. Сан-Франциско (342 000 / 82)
  3. Токио (292 300 / 18)
  4. Сингапур (242 400 / 30)
  5. Лос-Анжелес (220 600 / 45)
  6. Лондон (178 000 / 23)
  7. Париж (160 100 / 22)
  8. Гонконг (154 900 / 40)
  9. Сидней (152 900 / 22)
  10. Чикаго (127 100 / 25).
Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг