Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Эквадор парламенти ўз президенти учун кечирим сўради

Эквадор парламенти ўз президенти учун кечирим сўради

Даниэл Нобоа.

Фото: Москва 24

Эквадор парламенти (Миллий ассамблея) Лотин Америкасининг бир нечта мамлакатлари раҳбарларига кечирим сўраб мурожаат йўллади. Мурожаат парламентнинг веб-сайтида эълон қилинди.

Мурожаатда таъкидланишича, Миллий ассамблея пленуми Эквадор президенти Даниэл Нобоа Салвадор, Колумбия, Чили ва Аргентина раҳбарларини ҳақоратлаган сўзларни (The New Yorker журналида чиққан) қораловчи резолюцияни 86 овоз билан қабул қилган.

Парламент аъзолари Эквадор президентини «шахсий фикрларини ифодалашдан тийилиш»га чақиришди, чунки бундай баёнотлар «Эквадорнинг халқаро нуфузига ҳамда икки томонлама муносабатларга путур етказиши мумкин».

Нобоа The New Yorker журналига берган интервюсида Колумбия президенти Густаво Петрони — «димоғдор дангаса», Салвадор президенти Найиб Букелени — калондимоғ, Аргентина президенти Хавйер Милейни — «ўзига бино қўйган», дея таърифлаганди. Чили президенти Габриэл Борич эса, Нобоанинг фикрича, рисоладагидек одам, фақат ўта сўл кучлар унинг қўл-оёқларини боғлаб қўйган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг