Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Эквадорда бананлар текинлашди, Парагвайда эса гўшт «кўпайиб кетди»

Эквадорда бананлар текинлашди, Парагвайда эса гўшт «кўпайиб кетди»

Фото: «Xabar.uz»

Санкциялар туфайли Россияга экспорт қилинмаган бананлар Эквадорда сувтекинга сотиляпти ёки мутлақо бепул тарқатилмоқда. Эквадорлик банан етиштирувчилар муаммоси ҳақида «Wall Street Journal» хабар берди.

Эквадор экспорт қиладиган бананларнинг 20 фоизи Россияга келтирилар эди. Шунингдек, санкциялар сабабли Россияга Эквадордан гуллар экспорти ҳам тўхтаган.

Парагвай фермерлари ҳам катта муаммога йўлиқишди. Улар етиштирган мол гўшти экспортининг тахминан 20 фоизи Россияга тўғри келарди: РФ — Парагвай учун иккинчи йирик гўшт бозори эди. Ички бозор эса шунча гўштни «ҳазм қиладиган» аҳволда эмас, деб ёзмоқда «Росбалт».

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг