Эллик йилдан кейин жаҳон иқтисодиёти қай аҳволда бўлиши прогноз қилинди
АҚШнинг Goldman Sachs инвестиция банки прогнозларига кўра, 2075 йилга бориб Ҳиндистон иқтисодиёти нафақат Япония ва Германияни, балки AҚШни ҳам ортда қолдириб, дунёда иккинчи ўринга чиқади ва Хитойга яқинлашади.
GS таҳлилчиси Сантану Сенгуптанинг фикрича, 52 йилдан кейин иқтисодиёт ҳажми:
- Хитойники 57 триллион долларга етади;
- Ҳиндистон - 52,5 триллион доллар;
- AҚШ — 51,5 триллион доллар;
- Европа Иттифоқи — 30,3 триллион доллар;
- Япония - 7,5 триллион доллар.
Дунёнинг кўплаб етакчи корпорациялари ўз ишлаб чиқаришларини Хитойдан Ҳиндистонга ўтказишни аллақачон бошлаган, бу эса Ҳиндистон саноатини, жумладан, юқори технологияларни сезиларли даражада рағбатлантиради.
Россия ва Марказий Осиё иқтисодиёти қай аҳволда бўлиши Goldman Sachs прогнозида тилга олинмаган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter