Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Эммануэл Макрон Франция қўшинларини Нигердан олиб чиқишга қарор қилганини маълум қилди

Эммануэл Макрон Франция қўшинларини Нигердан олиб чиқишга қарор қилганини маълум қилди

Франция Нигерда ҳокимиятни қўлга киритган исёнчилар билан ҳарбий ҳамкорликдан бош тортмоқда ва йил охиригача бу Африка давлатидан ўз ҳарбийларини олиб чиқади. Бу ҳақда Франция президенти Эммануэл Макрон TF1 ва France 2 телеканалларига берган интервьюсида маълум қилди.

«Биз ҳозирги Нигер ҳукумати билан ҳарбий ҳамкорликни тўхтатамиз, чунки улар энди терроризмга қарши курашмоқчи эмас. Биз қўшинларимизни тартибли равишда олиб чиқиб кетишимиз зарур. Бу яқин ҳафталар ичида ташкил қилинади. Ушбу қарор Нигер билан ҳарбий ҳамкорлик ўз якунига етганини англатади», – дейди Франция президенти.

Макроннинг айтишича, Франция ҳарбийларини Нигер ҳудудидан тўлиқ олиб чиқиш жорий йил охиригача амалга оширилади. Шунингдек, у Франция ҳарбийларининг Нигердан олиб чиқилиши исёнчилар билан келишилган ҳолда амалга оширилишини қайд этган.

Маълумот учун, жорий йилнинг июль ойида Нигер ҳарбийлари президент Муҳаммад Базум ҳокимиятдан ағдарилгани ва давлат чегаралари ёпилганини эълон қилган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг