Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Энди мигрантлар Санкт-Петербургда курерлик қилолмайди

Энди мигрантлар Санкт-Петербургда курерлик қилолмайди

Фото: ТАСС

Санкт-Петербург губернатори Александр Беглов хорижликлар курерлик қилишини тақиқловчи қарорни имзолади, деб хабар берди шаҳар ҳукумати ахборот бошқармаси.

«Қарор яширин бандликка қарши курашиш, курерлик соҳасида хизматлар сифати ва хавфсизлигини ошириш, шунингдек, Россия фуқаролари, биринчи навбатда, ёшлар ва талабалар учун янги иш ўринларини яратишга қаратилган», дейилади расмийлар баёнотида.

Қарор етказмалар бозорига салбий таъсир қилмайди, чунки бу соҳада ишлаётган чет элликлар кўп эмас, дейишмоқда шаҳар катталари.

Рақамларда эса манзара ўзгача: Петростат расмий маълумотига кўра, Санкт-Петербургда 2025 йил бошида курерлик билан бандлар сони 14,8 минг нафарга етган. Санкт-Петербург меҳнат ва аҳоли бандлиги қўмитаси статистикасига кўра, шимолий пойтахтда мигрант-курерлар сони 2023 йилда 2 467 нафар, 2024 йилда 3 635 нафарни ташкил этган. Агар шу ўсиш сақланган бўлса, Петербургдаги курерларнинг камида ҳар учинчиси мигрант бўлиб чиқади.

Алоҳида таъкидланадиган ва ҳеч кимга сир бўлмаган жиҳат шуки, Россияда, айниқса, йирик шаҳарларида курерлик энг яхши ҳақ тўланадиган соҳалардан бирига айланган.

Шаҳар ҳокими иш берувчиларга «кадрлар сиёсатини ўзгартириш» учун уч ой муддат берди.

Беглов ўтган ой охирида мигрантларга Петербургда таксичилик қилишни тақиқлаган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг