Энтони Билинкен Украинага F-16 самолётлари қачон берилиши ҳақида гапирди
АҚШ Украинага F-16 қирувчи самолётларини юборади, бироқ уларни етказиб бериш бир неча ой давом этиши мумкин. Бу ҳақда АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен маълум қилди.
«F-16 бўйича қарор эртага қабул қилинган тақдирда ҳам, самолётлар қўлланила бошланишига бир неча ой керак бўлади. Гап машғулотлар, техник хизмат кўрсатиш, уларни қўшма қуролли операцияларда қўллаш имкониятлари мавжудлиги ҳақида бормоқда. Буларнинг барчаси вақт талаб этади», деб таъкидлади Блинкен.
Украина Америка қирувчи самолётларини олишига ишонадими ёки йўқми, деган саволга шундай жавоб берган:
«Ҳарбий раҳбариятимиз украиналиклар учун қайси (қуроллар) энг самарали эканлигини, улар қанчалик тез жойлаштирилиши ва улардан қанчалик самарали фойдаланиш мумкинлигини аниқлаш учун барча имкониятларни ишга солмоқда. Бу давом этади, F-16 жараёни олдинга силжийди», – дейди Блинкен.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter