Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ЕОИИ: ишсизлик даражаси қайси мамлакатда энг юқори?

ЕОИИ: ишсизлик даражаси қайси мамлакатда энг юқори?

Фото: E-cis.info

Евроосиё иқтисодий комиссияси матбуот хизмати 10 август куни берган маълумотга кўра, Арманистон — Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ)даги ишсизлик даражаси энг юқори мамлакат.

Ушбу Кавказ мамлакатида яшовчи меҳнатга яроқли аҳолининг 4,2 фоизи ишсиз.

Бу кўрсаткич бўйича иккинчи ўринда Қирғизистон — меҳнатга яроқли аҳолисининг 2,9 фоизи ёки 75,2 минг нафари ишсизлар рўйхатида.

Кейинги ўринларда: Қозоғистон — 2,2 фоиз, Россия — 0,9 фоиз ва Беларус — 0,2 фоиз. ЕОИИ мамлакатларида ишсизлик даражаси ўртача — 1,1 фоиз (1 026,6 минг киши), дейилади хабарда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг