Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ер юзида ўсимликларнинг йўқолиб кетиши 350 баравар тезлашган

Ер юзида ўсимликларнинг йўқолиб кетиши 350 баравар тезлашган

Фото: «LiveInternet»

Айни вақтда сайёрамизда ўсимликлар 350 баравар тез йўқолиб бормоқда, дея хабар берди Тюмень давлат университети матбуот хизмати 28 август куни халқ олимлар гуруҳи тадқиқотига таянган ҳолда.

Тадқиқот доирасида Австралия, Испания, АҚШ, Франция ва ЖАР етакчи илмий-тадқиқот марказлари ботаниклари ўсимлик турларининг асосий йўқолиш сабабларини ўрганишди.

Унда сайёрамизнинг био хилма-хиллик нуқтаи назаридан бой (hotspots) ва камбағал (coldspots) ҳудудларидаги йўқолаётган турлар текширилди. Дунёнинг био хилма-хиллик юқори бўлган ҳудудларида ўсимликлар тури йўқолиб кетмоқда ва бу жараён жадалроқ кечмоқда.

«Ўсимлик турларининг йўқолиши экотизим учун ҳалокатли оқибатларга, ўсимлик турлари билан боғлиқ ҳашарот ва бошқа тирик организмларнинг қирилиб кетишига олиб келади», — дея нохуш хулоса чиқарган олимлар.

«Current Biology» журналида чоп этилган мақолада тадқиқотчилар шундай хулоса чиқаришади: бундай қирилиб кетишга атроф-муҳит, жумладан, сайёрамиз ҳаётининг замонавий босқичларида қишлоқ хўжалиги ва урбанизация бузилишлари сабаб бўлмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг