Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Эрдоғандан яна бир «юриш»: у ишчилар маошини 45 фоизга кўтаришини айтди

Эрдоғандан яна бир «юриш»: у ишчилар маошини 45 фоизга кўтаришини айтди

Туркиянинг амалдаги президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған сайловга 5 кун қолганида 700 минг давлат хизматчисининг маошлари 45 фоизга оширилишини маълум қилди.

Туркия президенти иштирокида мамлакат ҳукумати ва касаба уюшмалари ўртасида жамоавий меҳнат шартлари бўйича тегишли протокол имзоланди.

«2023-2024 йилларда энг кам иш ҳаққи миқдори ошади. Ушбу келишув доирасида биз мукофот олмаган ходимлар учун 4-6 фоизлик устама ҳам жорий қилмоқдамиз. Терроризмдан жабр кўрган фахрийлар ёки қурбонларнинг оила аъзоларига 10 фоизлик устама тўланади. Қўшимча иш ҳақини 70 фоизга оширишни ҳам режалаштирганмиз», – дейди Эрдоған.

Шунингдек, Эрдоған тунги сменаларда ишловчи ишчиларнинг ойлик миқдори ҳам 8 фоизга ошишини қўшимча қилган.

Ушбу ўзгаришлар 14 май кунига белгиланган сайловларга 5 кун қолганида содир бўлди.

Маълумот учун, амалга оширилган сўровларга кўра, ҳозирда Эрдоған ва унинг мухолифатдаги рақиби Камол Қиличдарўғлининг рейтинглари тахминан бир хил.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг