Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Эрдўғон Ғарб давлатларига мурожаат қилди

Эрдўғон Ғарб давлатларига мурожаат қилди

Қўшма Штатлар ва Ғарб давлатлари БМТ Хавфсизлик Кенгашининг Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш бўйича резолюциясини бажариши учун Исроилга босим ўтказиши керак. Бу ҳақда Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Испания бош вазири Педро Санчес билан музокаралар якунида маълум қилди, дея хабар беради TRT Xaber.

Эрдўғон Исроилнинг Ғазодаги ҳужумларидан воз кечиб, минтақада барқарор тинчликни таъминловчи келишувга эришишига умид билдирди. Туркия резолюция ижросини яқиндан кузатиб боришини таъкидлади.

13 июнь куни эрталаб ҲАМАС ҳаракати АҚШ президенти Жо Байден томонидан билдирилган Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш ва гаровга олинганларни озод қилиш ҳақидаги сўнгги таклифига ижобий жавоб берганини маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, Ғазода уруш бошлангандан буён Туркия Исроилни фаол танқид қилмоқда. Ҳатто икки давлат ўртасидаги савдо алоқалари буткул тўхтатилди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг