Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Эрдўғон Озарбайжонни Тоғли Қорабоғдаги «ғалаба» билан қутлади

Эрдўғон Озарбайжонни Тоғли Қорабоғдаги «ғалаба» билан қутлади

Фото: «РИА Новости»

Озарбайжон армияси Тоғли Қорабоғдаги стратегик жиҳатдан муҳим бўлган Шуша шаҳрини ўз назорати остига олиб, ЕХҲТнинг Минск гуруҳи 30 йил бажара олмаган ишни уддалади, Туркия Озарбайжоннинг қувончига шерик, деди турк етакчиси Ражаб Тоййиб Эрдўғон.

Аввалроқ Озарбайжон президенти Илҳом Алиев мамлакат армияси Тоғли Қорабоғдаги Шуша шаҳрини ўз назоратига олганини эълон қилганини хабар бердик. Арманистон Мудофаа вазирлиги вакили Арцрун Ованнисян эса шаҳарда жанглар давом этаётганини маълум қилди.

«Мен ўз нутқимни Озарбайжонни Шушадаги ғалабаси ва етти туманни озод қилиши билан табриклашдан бошламоқчиман. Минск гуруҳи 30 йилдан бери мазкур муаммони ҳал эта олмаганди, бунга ортиқ чидаб бўлмасди ва, ниҳоят, Озарбайжон ғалабага эришди. Бу умумий ғалаба яқин қолганидан далолат. Озарбайжоннинг қувончи — бизнинг ҳам қувончимиз», — деди Эрдўғон Кожаэли шаҳрида сўзга чиққанда.

Тоғли Қорабоғдаги низо 1988 йилнинг февраль ойида Тоғли Қорабоғ мухтор вилояти Озарбайжон ССР таркибидан чиқишини эълон қилганидан сўнг юзага келганди. Низо қонли қуролли тўқнашувга сабаб бўлган. Низони тинч йўл билан ҳал этиш бўйича музокаралар Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Минск гуруҳи доирасида 1992 йилдан бери ўтказиб келинади. Озарбайжон ўз ҳудудий яхлитлигини сақлаб қолишга даъво қилмоқда, Арманистон тан олинмаган республика манфаатларини ҳимоя қилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг