Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Эрдўғон Тўқаевга мукофот топширди

Эрдўғон Тўқаевга мукофот топширди

Фото: Akorda.kz

Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев Туркия Республикасининг олий давлат мукофоти – “Devlet Nişanı” ордени билан тақдирланди. Бу ҳақда Оқўрда матбуот хизмати хабар берди.

Мукофот Анқара шаҳрида Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон томонидан топширилган.

Эрдўғон Тўқаевнинг давлатлараро ҳамкорликка қўшган ҳиссаси юқори эканини таъкидлаган.

“Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг конструктив раҳбарлигида Қозоғистон ўз минтақасида тинчлик ва барқарорлик масканига айланди. Биз Қозоғистоннинг ютуқлари билан доимо фахрланамиз. Шунингдек, Қозоғистоннинг Туркий давлатлар ташкилотини институционаллаштиришга қўшган ҳиссасини юқори баҳолайман. Сиз Туркия ва турк халқининг дўсти эканингизни қайта-қайта кўрсатдингиз. Шу муносабат билан сизга Туркия Республикасининг олий мукофотини топширишни катта шараф деб биламан”, – деди Туркия президенти.

Қозоғистон президенти одатда миллий ёки халқаро мукофотларни олишдан бош тортиши, аммо “Devlet Nişanı” орденини дўстлик, биродарлик белгиси сифатида қабул қилишини айтди.

“Ушбу юксак мукофотни Туркия давлатининг бутун қозоқ халқига кўрсатган алоҳида ҳурмати деб биламан. Бу эзгу ташаббус илдизи, дини ва қалби бир бўлган халқларимиз ўртасидаги бузилмас дўстликнинг ёрқин ифодаси, эзгу қадриятларимизни улуғлайдиган муҳим қадамдир. Бу, шунингдек, қозоқ-турк стратегик ҳамкорлигини янада мустаҳкамлашга икки томон интилишимиздан далолатдир”, – деди Қ.Тўқаев.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг