Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ереванда қуролланган одамлар полиция бўлимига бостириб кирди

Ереванда қуролланган одамлар полиция бўлимига бостириб кирди

Арманистон пойтахтида қуролланган одамлар полиция бўлимига бостириб кирди. Жароҳатланганлар ҳақида хабар берилган.

Айрим арман ОАВлари воқеа шаҳар шимолидаги Нор-Норк ҳудудида содир бўлгани, отишма ва тахминан, гранатанинг портлаш овозлари эшитилгани ҳақида ёзди.

Дастлабки маълумотларга кўра, жароҳатланганлар бор. Шамшян нашрининг маълумотларига кўра, полиция бўлимига бостириб кирганлар «Жанговар биродарлик» ташкилоти аъзолари бўлиши мумкин. 

Бугун эрталаб «биродар»ларнинг 24 нафар аъзоси ўқ-дориларни ноқонуний сақлашда гумон қилиниб ҳибсга олинган эди. Қайд этилишича, полиция бўлимига бостириб кирганлар барча маҳбусларни озод қилишни талаб қилмоқда. 

Ереван полиция бўлимига ҳужум қилган уч нафардан икки нафари жаротланган ва касалхонага ётқизилган.

Арманистон полицияси матбуот котиби Нарек Саркисян қўлида граната бўлган яна бир эркак билани музокаралар олиб борилаётганини маълум қилди. Аммо қуролли ҳужум уюштирганларнинг қайси ташкилот аъзоси эканлигига аниқлик киритмади.

Саркисян бугун қўлга олинган «Жанговар биродарлик» ташкилоти аъзолари қўйиб юборилганини айтди.

Полиция биноси ўраб олинган, воқеа жойига махсус кучлар етиб келган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг