Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ерга диаметри 1,2 км бўлган астероид яқинлашмоқда

Ерга диаметри 1,2 км бўлган астероид яқинлашмоқда

Диаметри 1,2 километргача бўлган потенциал хавфли астероид 34 йилдан сўнг яна Ерга яқинлашмоқда. Бу ҳақда NASA’нинг Ерга яқин объектларни ўрганиш маркази хабар берди, деб ёзмоқда РИА Новости.

NASA маълумотларига кўра, 3 октябрь куни кечқурун у сайёрага тахминан 6 миллион километр масофада яқинлашади. Осмон жисми сешанба куни тунда Ерга энг яқин масофада яқинлашади. Айни дамда астероиднинг тезлиги сониясига 20,96 километрни ташкил қилмоқда.

Астрономлар ушбу объектни 1989 йил 30 сентябрда кашф қилишган. Шундан сўнг у 33,5 йил давомида телескоп камераларида кўринмади. Кейин у 13 февралда «кўриниш берди».

Астероид 349507 (2008 ҚЙ) Ер орбитасини кесиб ўтувчи астрономик объектлардандир. У потенциал хавфли ҳисобланади, чунки у Ер орбитасини 7,5 миллион километрдан камроқ масофада кесиб ўтади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг