Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Эрон олий раҳбарининг соғлиғи ёмонлашгани бўйича хабарлар тарқалди

Эрон олий раҳбарининг соғлиғи ёмонлашгани бўйича хабарлар тарқалди

Эрон олий раҳбари Али Хоманаийнинг саломатлиги ёмонлашди. Бу ҳақда Қувайтнинг «Ал-Қабас» газетаси Теҳрондаги расмийларга асосланиб маълум қилмоқда.

Эрондаги мухолифат вакилларидан олинган маълумотларга кўра, 82 ёшли Хаманаий ўзининг ишлашига тўсқинлик қилувчи турли ҳолатлардан азият чекаётгани ҳақида айтиб ўтилган.

Шунингдек, Хоманаий бир қатор муҳим учрашувларда, жумладан, Эрон президенти Иброҳим Раисий билан алоҳида аҳамиятга эга бўлган учрашувда иштирок этмагани хабар қилинган. Газетанинг қайд этишича, Германиядан шифокорлар гуруҳи олий раҳбарни даволаш учун Теҳронга келган.

Хаманаий Эрон ҳукуматини ўзидан олдинги Оятулло Руҳуллоҳ Хумайний вафотидан кейин, 33 йил давомида бошқариб келмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг