Эстония таълим вазири 8 ни 4 га кўпайтира олмади

Эстония таълим вазири Кристина Каллас «8 ни 4 га кўпайтирса неча бўлади» деган саволга жавоб бера олмади.
Телекўрсатувга чақирилган вазир таълим «фақат математика формулаларидан иборат эмаслиги»ни таъкидлаган. Шунда бошловчи саккизни тўртга кўпайтирса неча бўлади, деб сўради.
«Билмайман», — деди вазир.
Кристина Каллас — таълим ва интеграция соҳасида эксперт, сиёсий ва давлат арбоби. 2016 йилда «Триадик алоқаларни қайта кўриб чиқиш: Эстония, Россия ва эстониялик руслар ўртасидаги этносиёсий алоқалар таҳлили» мавзусидаги диссертацияни ёқлаб, сиёсий фанлар доктори даражасини олган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter