Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Евроиттифоқ дипломатлари Россияга қарши 18-санкция пакетини келишиб олди

Евроиттифоқ дипломатлари Россияга қарши 18-санкция пакетини келишиб олди

Европа Иттифоқининг 27 давлати элчилари Россияга қарши санкцияларнинг 18-пакети бўйича келишиб олди. Бу ҳақда dpa бир неча дипломатларга таяниб хабар бермоқда.

Европа дипломатияси раҳбари Кая Каллас тасдиқланган санкциялар пакетини «энг қаттиқларидан бири» деб атади. Унинг сўзларига кўра, у нефтнинг юқори нархини пасайтиришни назарда тутади (ҳозирда бир баррел учун 60 доллар этиб белгиланган). Бундан ташқари, санкциялар «Роснефт»нинг Ҳиндистондаги энг йирик нефтни қайта ишлаш заводига, шунингдек, «украиналик болаларни мафкуравий қайта ишлаш билан шуғулланувчиларга» таъсир қилади.

«Биз Россия ҳарбий саноатига, санкцияларни четлаб ўтишга имкон берувчи Хитой банкларига босимни кучайтирмоқдамиз ва дронларда қўлланиладиган технологиялар экспортига тўсқинлик қиляпмиз», – деди Каллас.

Reuters хабарига кўра, Россия нефтининг нархи бир баррел учун 47,6 долларгача пасайтирилади.

Еврокомиссиянинг 2028 йилдан бошлаб Россия газини импорт қилишни тўлиқ тақиқлаш таклифи туфайли Словакия санкцияларнинг 18-пакетини қабул қилинишига тўсқинлик қилган. Братислава бундай чора газ танқислиги, юқори нархлар ва транзит тўловларининг ошишига олиб келиши мумкин, деб ҳисоблайди.

Бироқ 17 июль куни бош вазир Роберт Фицо қарама-қаршиликлар бартараф этилганини айтди. Унинг сўзларига кўра, Словакия позициясига Европа комиссияси раҳбари Урсула фон дер Ляйен билан газ кафолатлари бўйича музокаралар таъсир кўрсатган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг