Европада коронавирусни мушуклар тарқатяптими?
Коронавируснинг яна бир хавфли тарқатувчиси топилди. Польша Соғлиқни сақлаш вазири Лукаш Шумовский «RMF» радиостанцияси эфири орқали хонаки мушуклар коронавирусни ташиётганини, сўнгра мутацияга учраб, одамлар учун хавф туғдиришини маълум қилди.
Унинг таъкидлашича, коронавируснинг ўзига хослиги шундаки, у ҳайвонлардан юқади. Демак, мушакларда ҳам учраши мумкин.
«Одатда вируслар мутацияга учрайди ва одамни зарарлаши мумкин, — дейди Шумовский. — Тана ҳар доим ҳам янги вирусга яхши жавоб қайтаролмайди, шу боис эпидемия келиб чиқади, иммун тизимимиз мослашмас экан, вирус мутацияга учрамайди ва заифлашмайди».
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter