Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Эйфель минораси чироқлари атайин ўчирилди

Эйфель минораси чироқлари атайин ўчирилди

Фото: «ТАСС»

Парижда Байрутда фожиа қурбонлари хотирасига дунёга машҳур Эйфель минораси чироқлари ўчирилди. Ушбу қарорни Франция пойтахти мэри Анн Идальго қабул қилган.

Роппа-роса ярим тунда мамлакатнинг энг диққатга сазовор жойларидан бири чироқларини ўчирди.

«Бу портлаш қурбонлари хотирасига кўрсатилган эҳтиромдир», — деб ёзган Париж мэри 5 август куни «Twitter»да.

Шунингдек, Идальгонинг маълум қилишича, Франция ҳукумати Ливанга 100 000 евро миқдорида шошилинч ёрдам юбориш ниятида.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг