Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қозоғистонда тажриба тариқасида фақат аёллардан иборат полиция бўлими ташкил этилди

Қозоғистонда тажриба тариқасида фақат аёллардан иборат полиция бўлими ташкил этилди

Қозоғистонда сўнгги икки йилда аёлларни зўравонликдан ҳимоя қилиш бўйича инспекторлар сони икки баравар кўпайган. Бу ҳақда Қозоғистон Мажлиси раиси Эрлан Кошанов Марказий Осиё мамлакатлари аёллари мулоқоти халқаро конференциясида маълум қилди.

«Баъзида аёлни фақат аёл тушунади. Шу боис аёллар ва вояга етмаганларга нисбатан зўравонлик жиноятларини тергов қилишда аёл терговчи касбини жорий қилдик», деди спикер.

Унга кўра, республика бўйича тергов гуруҳларига 280 нафар аёл терговчи киритилган.

«Қозоғистонда биринчи марта тажриба режимида фақат аёллардан иборат полиция бўлими ташкил этилди. Энди аёллар ўз муаммолари билан бундай бўлимларга бемалол келиши ва ҳимоя сўраши мумкин. Яқин келажакда бу тажриба бутун мамлакат бўйлаб ёйилади», деди Кошанов.

Бундан ташқари, спикер нафақат зўравонлик оқибатлари билан курашиш, балки унинг эҳтимолини олдини олиш зарурлигини таъкидлади.

«Оилада эркакнинг тўлиқ ҳукмронлиги ҳақидаги нотўғри ғоя ўтмишда қолиши керак. Ёш авлод онгига мактабдан тўғри қадриятларни сингдириш керак. Аҳолида ҳуқуқий маданиятни шакллантириш керак. Маиший вандализмнинг ҳар қандай кўринишларига муросасиз бўлиш керак», деган у.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг