Фазода энг кўп вақт бўлган инсон вафот этди

Фазода энг кўп вақт бўлган космонавт Валерий Поляков 81 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Роскосмос хабар берди.
Поляков фазога икки марта парвоз қилиб, жами 678 сутка ва 16 соатни космосда ўтказган. Биринчи парвози 1989 йилда амалга оширилган, иккинчиси 1994 йилнинг январидан 1995 йилнинг мартига қадар жами 437 сутка давом этган: Поляков «Мир» станциясида узоқ фаолият кўрсатиб рекорд ўрнатган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter