Филиппиннинг собиқ президенти ҳибсга олинди

Филиппиннинг собиқ президенти, 80 ёшли Родриго Дутерте Халқаро жиноят суди ордерига мувофиқ Манила аэропортида ҳибсга олинди. Бу ҳақда мамлакат президенти офисига асосланиб Manila bulletin нашри хабар берди.
Дутерте самолётда Гонконгдан учиб келганида қўлга олинган. У «наркожиноятчиликка қарши уруш» очган пайтида инсонийликка қарши содир этилган жиноятларда айбланмоқда.
Эътиборли томони, Родриго Дутерте президентлиги даврида (2016–2022) Филиппин Халқаро жиноят судини таъсис қилган Рим статутини тарк этганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter