Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Финляндия бош вазири ўзини «сотувчи» деб атаган Эстония ИИВ раҳбарини мулзам қилди

Финляндия бош вазири ўзини «сотувчи» деб атаган Эстония ИИВ раҳбарини мулзам қилди

Санна Марин.

Фото: «Reuters»

Финляндия ҳукумати раҳбари Санна Марин ўз мамлакатида ҳатто дўкон сотувчиси ҳам бош вазир даражасига чиқа олиши билан фахрланишини айтди. Бу билан Мариннинг бош вазир бўлганини эшитиб, «сотувчи бош вазирликкача кўтарилди» деган Эстония ички ишлар вазири Март Хельмега муносиб жавоб қайтарди.

«Мен Финляндия билан жудаям фахрланаман. Бу ерда камбағал оила боласи ҳам ўқиб-ўрганиб, ҳаёти давомида жуда кўп нарсаларга эриша олади. Дўкон кассири бош вазир бўлиши мумкин. Ишчи синфисиз Финляндия яшай олмайди. Мен ҳар бир ходим, мутахассис, тадбиркорнинг меҳнатини қадрлайман!» — деб ёзди Санна Марин «Twittter»да.

Санна Марин ёшлигида новвойхонада ишлаган, кейин универмагда кассирлик қилган.

Март Хельме. Фото: «EADaily»

Эстония ички ишлар вазири Март Хельме Маринни «бош вазирликкача кўтарилган сотувчи» деганидан кейин анча можаро кўтарилган, Хельменинг гаплари икки мамлакат ўртасидаги дўстона қўшничилик муносабатларига путур етказади, деган хавотирлар пайдо бўлганди.


Мавзуга оид: Бу ҳали ҳолва: Санна Марин 11 нафар аёлни вазир қилмоқчи


Маълумот учун: 2019 йилнинг ноябрь ойида 34 ёшга тўлган Марин Финляндия ҳукумати тепасига келиб, дунёдаги энг ёш бош вазирга айланганди. Айни пайтда унинг ҳукуматида вазирларнинг 7 нафари эркаклар, 12 нафари эса аёллар!

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг